Доимий ҳамкорлик олиб боришга келишиб олинди

Доимий ҳамкорлик олиб боришга келишиб олинди

Марғилон шаҳрида фаолият олиб бораётган 7-давлат мактабгача таълим ташкилотида “Истеъмолчи хуқуқлари” мавзусида ҳуқуқий тарғибот тадбири ўтказилди.

Тадбирда соҳага оид амалдаги қонун ва қоидалар мазмун-моҳияти юзасидан тушунтиришлар бериш баробарида, тадбир иштирокчиларини ўйлантириб келаётган муаммолар юзасидан очиқ мулоқот ҳам ташкилланди.

Марғилон шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти мутахассислари тадбир иштирокчиларининг саволларига жавоблар қайтардилар ҳамда инсон кундалик фаолияти давомида дуч келиши мумкин бўлган ҳолатлар бўйича ҳуқуқий тушунтириш ва тавсиялар ҳам бериб ўтдилар.

Ташкилот ходимларининг ҳуқуқий билимларини доимий равишда ошириб бориш, уларни қийнаб турган муаммоларни тезкорликда бартараф этиб бориш мақсадида шаҳар жамияти ва таълим ташкилоти ўртасида доимий ҳамкорлик ва ижтимоий шериклик олиб боришга келишиб олинди.

Саидхон Хапизов
Марғилон шаҳар ИҲҲҚ жамияти мутахассиси

Post Comment