Ишчи гуруҳи Бувайда туманидаги қурилиш объектларини ўрганишдан ўтказиш ишларини бошлади

Ишчи гуруҳи Бувайда туманидаги қурилиш объектларини ўрганишдан ўтказиш ишларини бошлади

Ҳудудий бирлашма ишчи гуруҳи томонидан Бувайда тумани ҳудудида қуриб фойдаланишга топширилган ҳамда бугунги кунда қурилиш ишлари давом эттирилаётган қурилиш объектлари (бино, иншоот, турар жой бинолари, енгил турдаги қурилмалар, вақтинчалик қурилмалар)нинг қурилиш нормалари ва қоидалари, шаҳарсозлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мослигини жамоатчилик назорати тартибида ўрганиш бўйича ишлар бошланди.

Ишчи гуруҳи бугун мазкур ҳудуддаги бир неча қурилиш объектларида бўлиб, ушбу объектларда тегишли меъёрий ҳужжатларнинг мавжудлиги, сифати ва техник регламентларга мослиги, қурилишда ишлатилаётган материаллар ва буюмларнинг сертификатланганлик ҳолати, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни сақлаш талабларига риоя этилиши, мазкур объектлардан имконияти чекланган шахсларнинг монеликсиз фойдаланишлари учун яратилаётган шароитлар, экология ва атроф муҳит хавфсизлиги талабларига амал қилиниши ва бошқа шу каби талаблар ижросини таъминланганлиги ҳолатлари билан танишдилар.

Ҳудудий бирлашма Ахборот хизмати

Post Comment