Фаол таянч гуруҳлари билан мулоқотлар ўтказилмоқда
Ҳудудий бирлашманинг 2021 йил асосий фаолият йўналишлари режасига асосан ҳудудлардаги корхона, ташкилот, идора ва муассаларида ташкилланган ва Федерация фаолиятида муносиб иштирок этиб келаётган таянч гуруҳи фаоллари билан ҳудудий бирлашма раҳбар ходимларининг учрашувлари ўтказиб борилмоқда.
Бугун ҳудудий бирлашма раиси ўринбосари Дилшоджон Фозилов бошчилигида таянч гуруҳлари билан олиб борилаётган ҳамкорлик самарадорлигини ўрганиш, тизимдаги таянч гуруҳлари фаолияти билан танишиш ҳамда уларни қийнаб турган муаммоларни ўрганиш мақсадида Олтиариқ туманида бўлиниб, халқ таълими, мактабгача таълим ва соғлиқни сақлаш бўлимлари раҳбар ва масъул ходимлари билан учрашилди.
Учрашувларда истеъмолчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг ҳуқуқий билим савияси ва истеъмол маданиятини ошириш, ички бозорда сотилаётган истеъмол товарлари ва кўрсатилаётган хизматларнинг зарур сифати ва хавфсизлигини ҳамда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бошқа талабларини таъминлаш, ишчи-хизматчиларнинг истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик устидан олиб бориладиган жамоатчилик назоратида фаол иштирокини таъминлаш мақсадида туманда истеъмолчилик ижтимоий ҳаракатини янада ривожлантириш ҳамда бу борада яқиндан ижтимоий шериклик ва ҳамкорлик олиб бориш масалалари муҳокама қилинди.
Ҳудудий бирлашма Ахборот хизмати
Post Comment