Мактабгача таълим даргоҳида юзма-юз мулоқот ўтказилди
Учкўприк туманидаги 31-давлат мактабгача таълим ташкилотида истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик мазмун-моҳияти юзасидан давра суҳбати ташкилланди.
Учкўприк тумани истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти томонидан ташкилланган мазкур тадбирда мамлакатимиз истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик асослари, юртимизда истеъмолчилик ижтимоий ҳаракатининг вужудга келиши ва ривожланиши, бугунги кунда мазкур ҳаракат тимсоли бўлган Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ва унинг ҳудудий органлари томонидан истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларнинг ҳуқуқий билими ва истеъмол маданиятини оширши борасида олиб борилаётган ишлар тўғрисида ахборотлар бериб ўтилди.
Тадбир доирасида иштирокчиларга юртимиз истеъмолчилик ижтимоий ҳаракатида фаол иштирок этиш бўйича тушунтиришлар берилиб, уларни қизиқтирган саволларга жавоблар қайтарилди.
Наргизахон Шералиева
Учкўприк туман ИҲҲҚ жамияти мутахассиси
Post Comment