Вазифалар белгилаб олинди
Маълумки, мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёев “Янги Ўзбекистон” газетаси бош муҳаррири Салим Дониёровнинг саволларига жавоб берган ва мазкур суҳбат “Янги Ўзбекистон” газетасида чоп этилганди. Бугунги кунда газетада чоп этилган ушбу мақола интервью юртимиздаги меҳнат жамоаларида мутолаа қилиниб, кенг муҳокамалар марказида бўлиб турибди.
Ҳудудий бирлашма ижро этувчи аппаратида ҳам давлат раҳбари интервьюсида келтирилган фикрларнинг мазмун-моҳияти ҳамда интервьюдан келиб чиқадиган вазифалар муҳокамасига бағишланган давра суҳбати ташкилланди.
– Президентимизнинг босма нашрга илк марта берган интервьюси ҳудудий бирлашма ходимлари томонидан ҳам катта қизиқиш билан кутиб олинди, – деди ҳудудий бирлашма раиси Ахроржон Рахмоналиев давра суҳбатини очар экан, – Ўзбекистоннинг охирги беш йилликдаги ривожланиш йўли, ички ва ташқи сиёсати, ҳозирги кундаги устувор вазифалар ҳақида сўз борган мазкур суҳбат, Президент матбуот котиби Шерзод Асадов таъбири билан айтганда, кенг қамровлилиги, фактларга бойлиги ва дастурий аҳамиятга эгалиги билан барча ватандошларимизда, шунингдек, хорижий экспертларда катта қизиқиш уйғотаётганлиги, бор гап.
Муҳокамаларда сўз олган ҳудудий бирлашма масъул ходимлари давлат раҳбарининг ислоҳотлардан кўзланган якуний мақсад – Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлидаги саъй-ҳаракатларини якдиллик билан қўллаб-қуватлаш, юртимиздаги фуқароларнинг жамоат бирлашмаларига кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрлик ҳамда қўллаб-қувватлашдан, шунингдек инсон ҳуқуқ ва эркинликлари, қонун устиворлиги, очиқлик ва ошкоралик, жамоатчилик назорати ва бошқа шу каби фундаментал демократик тушунчалар ва ҳаётий кўникмаларни жамиятимизда реал воқеликка айланиб бораётганлигидан тегишли хулосаларни чиқарган ҳолда, мазкур жараёнда ўзларининг ҳам муносиб ҳиссалари билан иштирок этиш борасида фикр ва мулоҳазаларини билдириб ўтдилар.
Тадбир якунларига кўра, давлат раҳбари интервьюсида кўтарилган масалалар мазмун-моҳияти ва ундан келиб чиқадиган вазифаларни ҳудудий бирлашма тизимидаги туман ва шаҳар жамиятлари ҳамда таянч гуруҳлари фаоллари воситасида аҳолининг кенг қатламларига етказиш чора-тадбирларини кўришга келишиб олинди.
Ҳудудий бирлашма Ахборот хизмати
Post Comment