Ҳамкорлик алоқалари янада мустаҳкамланмоқда
Тошлоқ туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида Федерация Устави ва ички меъёрий ҳужжатлари билан белгилаб берилган вазифалар юзасидан кадрлар ўқуви ўтказилди. Унда Федерациянинг тумандаги таянч гуруҳлари раҳбарлари, хусусан туман ҳокимлиги, Халқ таълими бўлими, Ободонлаштириш бошқармаси, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимида ташкилланган таянч гуруҳлари фаоллари ва жамият ходимлари иштирок этдилар.
Тадбирда Федерацияга аъзоликка қабул қилиш ва таянч гуруҳлари фаолиятини ташкил қилиш, таянч гуруҳида иш юритиш ҳужжатлари ва бошқа меъёрий ҳужжатларни юритиш юзасидан батафсил тушунтиришлар бериш баробарида, туман жамиятининг жорий йил асосий фаолият йўналишлари режаси ижросини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан ҳам ахборотлар бериб ўтилиб, режада белгиланган вазифаларни ижросини таъминлашда яқиндан ҳамкорлик олиб бориш масалалари ҳам муҳокама қилинди.
Шунингдек, ҳудудда Ўзбекистон Республикасининг “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуни мазмун-моҳиятини аҳолининг кенг қатламларига етказиш, истеъмолчиларнинг мурожаатлари билан ишлаш ва уларни самарали ҳал этилишида узвий ҳамкорлик ва ижтимоий шериклик масалаларига ҳам алоҳида тўхталиб ўтилди.
Ўтказилган тадбир якунларига кўра, туманда истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчиликни кенг тарғиб қилиш ва аҳолининг бу борадаги ҳуқуқий билими ва истеъмоли маданиятини ошириш борасида янада яқиндан ҳамкорлик олиб боришга келишиб олинди.
Ҳуснидахон Якубова
Тошлоқ туман ИҲҲҚ жамияти мутахассиси
Post Comment