Юртимиз бўйлаб умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилмоқда
Ҳукумат фармойишига асосан соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, юртимиз бўйлаб коронавирус пандемияси тарқалишини олдини олиш ҳамда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш мақсадида 2021 йилнинг август ойи “Маҳаллаларни ободонлаштириш” ойлиги, 21 август – умумхалқ ободонлаштириш куни ҳашари куни этиб белгиланганди.
Бугун Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси тизимидаги ташкилотлар ходимлари ҳам бутун республикамиз бўйлаб энг улуғ, энг азиз байрам мустақиллигимизнинг 30 йиллиги олдидан ўтказилаётган умумхалқ ободонлаштириш хайрия ҳашарида фаол иштирок этмоқдалар.
Энг улуғ, энг азиз байрам олдидан ўтказилаётган мазкур умумхалқ ҳашари халқимизнинг жипслиги, бирдамлигини яна бир карра намойиш этиб, ҳар бир фуқарода мамлакатимизда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишларига дахлдорлик ҳиссини, жамиятимизда ўзаро меҳр-оқибат, аҳиллик, саховат, ўзаро беғараз ёрдам туйғуларини янада кучайтиради.
Барчангизни умумхалқ ҳашарида фаол иштирок этишга чақириб қоламиз.
Ҳудудий бирлашма Ахборот хизмати
Post Comment