Ногиронлиги бўлган шахслар учун ҳуқуқ акцияси
Бугун вилоят адлия бошқармаси томонидан хайрли бир ташаббусга қўл урилди. Ногиронлиги бўлган, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатлами учун ҳуқуқ акцияси ташкилланди.
Икки босқичли мазкур тадбирнинг биринчи босқичи доирасида иштирокчиларни энг улуғ, энг азиз байрам – мамлакатимиз Мустақиллигининг 30 йиллиги байрами билан қутланди ҳамда уларга адлия бошқармаси ва бир қатор ҳомийлар томонидан ажратилган совғалар тақдим этилди. Ушбу жараёнда ҳудудий бирлашма масъул ходимлари ҳудудий бирлашма томонидан ажратилган совғаларни ҳам эгаларига етказдилар.
Шундан сўнг, тадбирнинг иккинчи босқичига ўтилиб, унда иштирокчилар хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар, адвокатлар, Давлат хизматлари агентлиги Фарғона вилояти бошқармаси, соғлиқни сақлаш, бандлик бош бошқармаси, Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси ходимлари, психологлар ва бошқа мутахассислардан бепул ҳуқуқий маслаҳатлар ва тушунтиришлар олдилар.
Ҳудудий бирлашма Ахборот хизмати
Post Comment