Қувасойда тарғибот тадбирлари давом этмоқда
Қувасой шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ташаббуси билан 16 ҳамда 23-сонли умумтаълим мактаблари ходимлари ўртасида “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчиликни ўрганамиз” мавзуси остида тарғибот тадбирлари ўтказилди.
Тадбирларда иштирокчиларга истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик асослари, юртимизда истеъмолчилик ижтимоий ҳаракати, бугунги кунда истеъмолчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг ҳуқуқий билими ва истеъмол маданиятини ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида атрофлича маълумотлар бериб ўтилди.
Ўтказилган тадбир доирасида иштирокчиларни қизиқтирган саволларга Қувасой шаҳар жамияти мутахассислари томонидан жавоблар қайтарилди.
Ахаджон Расулов
Қувасой шаҳар ИҲҲҚ жамияти мутахассиси
Post Comment