Ходимлар учун навбатдаги ўқув семинари ўтказилди
Ҳудудий бирлашма тизимидаги туман ва шаҳар жамиятлари мутахассислари учун навбатдаги ўқув семинари ўтказилди.
Семинар кун тартибидаги асосий масалалар истеъмолчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг ҳуқуқий билим савияси ва истеъмол маданиятини ошириш борасида белгиланган чора-тадбирлар, ҳамкорликдаги режалар ва дастурларни ижросини таъминлаш, туман ва шаҳар жамиятларининг умумий йиғилишлари, шунингдек ҳудудий бирлашмалар ва Федерация конференциясини ўтказиш тартиб-қоидалари юзасидан бўлди.
Ўқув семинари доирасида мутахассисларга ҳудудда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, аҳолининг кенг қатламлари ўртасида тушунтириш ва тарғибот ишларини олиб боришда Федерациянниг жойлардаги таянч гуруҳлари фаоллари билан яқиндан ҳамкорлик олиб бориш юзасидан ҳам кўрсатмалар бериб ўтилди.
Ҳудудий бирлашма Ахборот хизмати
Post Comment