Фуқаронинг олти миллион сўмлик ҳуқуқлари ҳимоя қилинди
Қувасой шаҳар истемолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига мурожаат қилган Кокилон маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи фуқаро Р.Усмонова, Фарғона туманидаги “Саткак цемент” МЧЖдан 155 (бир юз эллик беш) дона шифер сотиб олганлиги, лекин шиферларнинг 55 донасини ишлатганида ёрилиб кетганлиги, у мазкур масалада корхона масъулларига бир неча бор мурожаат қилсада муаммо ҳал бўлмасдан келаётганлиги тўғрисида шикоят қилган.
Мурожаатни шаҳар жамияти мутахассислари томонидан ўрганиш жараёнида Р.Усмонованинг 155 дона шиферларни “Саткак цемент” МЧЖдан сотиб олганлиги, уларнинг 55 донаси ишлатилганда ёрилиб кетганлиги борасидаги важлари исботини топди.
Ўрганиш ишлари доирасида корхона раҳбари номига Ўзбекистон Республикасининг “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуни талабларини бажариш ва фуқаро мурожаатини ижобий ҳал этиш масаласида хат билан мурожаат қилинди. Натижада истеъмолчининг қўлида мавжуд бўлган 155 дона шиферларнинг барчаси алмаштириб берилишига, истеъмолчининг 6 млн 200 минг сўмлик моддий манфаатлари ҳимоя қилиб қолинишига эришилди.
Аҳаджон Расулов
Қувасой шаҳар ИҲҲҚ жамияти мутахассиси
Post Comment