Умумтаълим мактаби ўқитувчилари билан юзма-юз мулоқот
Қувасой шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти томонидан 19-умумтаълим мактаби ходимлари ўртасида ҳам “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчиликни ўрганамиз” мавзуси остида тарғибот тадбири ташкилланди.
Тадбирда иштирокчиларга истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик асослари, юртимизда истеъмолчилик ижтимоий ҳаракати, бугунги кунда истеъмолчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг ҳуқуқий билими ва истеъмол маданиятини ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида атрофлича маълумотлар бериб ўтилди.
Тадбир доирасида иштирокчиларни қизиқтирган саволларга шаҳар жамияти мутахассислари томонидан жавоблар қайтарилди.
Ахаджон Расулов
Қувасой шаҳар ИҲҲҚ жамияти мутахассиси
Post Comment