Учкўприкда туман жамияти умумий йиғилиши бўлиб ўтди
Бугун Учкўприк туманида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти фаоллари иштирокида умумий йиғилиш ўтказилди. Йиғилишда жамият ижро этувчи аппарати масъуллари, таянч гуруҳлари раҳбарлари ва ҳудудий бирлашма вакиллари қатнашдилар.
Умумий йиғилиш кун тартибига кўра унда иккита масала кўриб чиқилди. Бирламчи, туман жамиятининг 2016-2020 йиллар ва 2021 йилнинг 9 ойи давомидаги фаолияти юзасидан ҳисобот маъруза тингланди. Савол-жавоб ва муҳокамалардан сўнг, туман жамиятининг ҳисобот даврида олиб борган фаолияти якунларини қониқарли деб топиш юзасидан қарор қабул қилинди.
Йиғилишнинг иккинчи ярмида вилоят ҳудудий бирлашмасининг навбатдаги конференциясига вакиллар сайлаш масаласи кўриб чиқилди ҳамда муносиб номзодлар танланиб, 5 нафар фаолнинг туман истеъмолчилари номидан вилоят конференциясида иштирок этишлари учун ишонч билдирилди.
Вилоят ҳудудий бирлашмаси вакиллари Б.Солиев ва М.Тухтасиновлар ҳам тадбирда сўз олиб, ҳудудда истеъмолчилик ижтимоий ҳаракатини ҳар томонлама ривожлантириш йўналишида жонбозлик кўрсатаётган фаолларга ўз миннатдорчиликларини изхор қилдилар.
Наргизахон Шералиева
Учкўприк туман ИҲҲҚ жамияти мутахассиси
Post Comment