Марғилон шаҳар жамиятининг ҳисобот давридаги фаолияти сарҳисоб қилинди
Вилоят конференцияси олдидан Марғилон шаҳрида ҳам истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятининг умумий йиғилиши ўтказилди.
Йиғилишда ҳисобот даврида истеъмолчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг ҳуқуқий билими ва истеъмол маданиятини ошириш йўлида олиб борилган ишлар таҳлил қилиниши баробарида истиқболдаги вазифалар ҳам белгилаб олинди.
Шунингдек, Федерациянинг ҳудуддаги таянч гуруҳлари фаоллари ичидан ҳудудий бирлашманинг навбатдаги конференциясида иштирок этувчи 5 нафар вакил ҳам сайлаб олинди.
Умумий йиғилиш ишида ҳудудий бирлашма сектор бошлиғи Ғ.Маматқулов иштирок этди.
Саидхон Хапизов
Марғилон шаҳар ИҲҲҚ жамияти мутахассиси
Post Comment