Даъво қилинган қарздорлик асоссиз чиқди

Даъво қилинган қарздорлик асоссиз чиқди

Қува тумани Намуна маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи истеъмолчи У.Ахмедов туман жамиятига табиий газ тўловлари бўйича чиқарилган қарздорликдан норози бўлиб мурожаат қилганди.

Дастлаб истеъмолчининг хонадонидаги газ ҳисоблаш ускунаси ва хонадон эгалари томонидан амалга оширилган тўловлар кўздан кечирилди. Ўрганиш кунида газ ҳисоблаш ускунаси кўрсатгичи 6636 м3, амалга оширилган тўловлар ҳисоблагичнинг 6667 м3 га қадар. Бундан келиб чиқадики, истеъмолчи 31 м3 га ёки 11 780 сўмга ҳақдор.

Мурожаатни ўрганиш жараёнида маълум бўлишича, газ идораси ходимлари томонидан эски газ ҳисоблаш ускунасини янгисига алмаштириш жараёнида, алмаштирилаётган газ ҳисоблаш ускунанинг кўрсатгичлари, эътиборсизлик оқибатида, нотўғри киритиб юборилиши натижасида 797 769 сўм қарздорлик келиб чиқишига сабаб бўлган.

Ўрганиш якунлари бўйича туман жамияти томонидан газ идорасига чиқарилган хатда асоссиз қарздорликни бартараф этиш чора-тадбирларини кўриш бўйича талаблар қўйилиб, истеъмолчига ҳам бу ҳақда маълум қилинди.

Феруза Умурзақова
Қува туман ИҲҲҚ жамияти мутахассиси

Post Comment