Кредитга олинган товар нуқсонли чиқди
Наманган вилояти Учқўрғон туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига Ўрдабоғ маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқародан мурожаат келиб тушди.
Мурожаатда баён қилинишича, фуқаро жорий йилнинг сентябр ойида “Ishonch” кредит савдо дўконидан, шартномада кўрсатилган суммани бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан, 13273400 (ўн уч миллион икки юз етмиш уч минг тўрт юз) сўмга Notebook сотиб олган. Лекин фуқаро сотиб олган мобил қурилмада маълум бир муддат ўтиб нуқсонлар кузатилганлиги сабабли “Ishonch” кредит дўкони масъул ходимларига нуқсонли товарни мақбул сифатдагисига алмаштириш масаласида мурожаат этган. Бироқ масала шу кунга қадар ижобий ҳал бўлмасдан келган.
Мурожаатни Учқўрғон туман жамияти мутахассислари томонидан ўрганилиши жараёнида кредит савдо дўкони ва фуқаро ўртасида тузилган шартномани бекор қилинишига, шунингдек фуқарога 100 000 (юз минг) сўм товон пули ҳам ундириб берилишига эришилди.
Қодиров Абдуллажон
Учқўрғон туман жамияти раиси
Post Comment