Федерациянинг навбатдаги ҳисобот конференцияси бўлиб ўтди

Федерациянинг навбатдаги ҳисобот конференцияси бўлиб ўтди

Сўнгги йилларда Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси томонидан аҳолининг истеъмол маданияти ва ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, шунингдек “Жамият – ислоҳотлар ташаббускори” ғоясини амалда рўёбга чиқариш, фуқаролик жамияти институтларининг давлат ва жамият ишларидаги фаоллигини ошириш, Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор вазифалари Ҳаракатлар стратегиясида белгилаб берилган жамоатчилик бошқаруви тизимини такомиллаштиришда нафақат давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек “давлат + фуқаролик жамияти институтлари + тадбиркорлик субъектлари” тамойили асосида вертикал бошкарувга эга мамлакатда фаолият кўрсатаётган йирик жамоатчилик ташкилоти сифатида катор ижтимоий аҳамиятли лойиҳалар ишлаб чиқилиб амалда тадбиқ этилди.

Бунинг натижаси ўлароқ бугун, Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг навбатдаги ҳисобот конференцияси ўтказилди.

Ҳисобот Конференсияси кун тартибидан 7 та муҳим масалалар ўрин олди:

1. Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг 2016-2020 йиллар ва 2021 йилнинг 9 ойлик фаолияти бўйича ҳисоботи;
2. Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Назорат-тафтиш комиссиясининг ҳисоботи;
3. Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг янги таҳрирдаги Устави лойиҳасини тасдиқлаш;
4. Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Кенгаши таркибий миқдорини тасдиқлаш ва Федерация раҳбар органлари аъзоларини сайлаш тўғрисида.
5. Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Назорат-тафтиш комиссияси аъзоларининг таркибини сайлаш тўғрисида.
6. Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси фаолиятини 2022-2026 йилларга мўжалланган ривожлантириш Концепсиясини тасдиқлаш;
7. Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси фаолиятига доир бошқа масалалар.

Тадбир давомида беш йиллик фаолият натижаларини ўз ичига қамраб олган видеоролик ҳам Конференция вакиллари эътиборига ҳавола этилди.

Шунингдек, Федерация тизимида меҳнат фаолияти олиб бораётган 210 нафар фидойи ходимлари “Фахрий ёрлиқ” ва эсталик совғалари билан тақдирландилар.

Қайд этиш жоизки, шу кунга қадар Федерация тизимида 14 та ҳудудий бирлашма, 199 та туман (шаҳар) жамияти фаолият кўрсатаётган бўлиб, тизим ходимларининг умумий сони 1243 нафарни ташкил этади. Корхона, ташкилот, идора ва муассасаларда Федерациянинг 4986 та таянч гуруҳлари (бошланғич ташкилотлари) ташкил этилган бўлиб, Федерация аъзолари сони 600 000 нафардан ортиқроқни ташкил этмоқда.

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси 2018 йилдан бошлаб Халқаро истеъмолчилар ташкилоти (Consumers International)га аъзо бўлган бўлиб, ташкилотнинг МДҲ давлатларидан аъзо бўлган давлат ва нодавлат ташкилотлари орасида тўлақонли аъзоликка қабул қилинган ягона ташкилот ҳисобланади.

Федерация Матбуот хизмати

1 comment

Post Comment