Хива шаҳрида “Sayyoh-2021” халқаро форуми ўтказилди
Хорижий мамлакатларнинг тажрибаси шуни кўрсатадики, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишда туризм соҳаси муҳим ўрин тутади.
Дунёнинг кўплаб мамлакатлари каби, Ўзбекистон ҳам истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг янгича янгича шаклини яратишга катта эътиборни қаратиб келмоқда. Хусусан, Федерация ташаббуси билан “Истеъмолчилар уйи”, “Ҳуқуқий маслаҳатхона” каби бир қатор лойиҳалар бугун истеъмолчилардан келиб тушаётган мурожаатларни жойида ва ўз вақтида ҳал этишда дебоча вазифасини ўтаб келмоқда.
Биламизки, пандемия шароитида бутун дунёда энг катта зарар кўрган соҳа туризмдир.
Туризм юртимизда ривожланиш босқичида турган соҳалардан бири бўлиб, юртимизга ташриф буюрувчи сайёҳларга сифатли хизмат кўрсатиш ва уларнинг истеъмолчи сифатидаги ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш ўша мамлакат туризмини ривожланишида муҳим аҳамият касб этади.
Бунинг натижаси ўлароқ, Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ташаббуси билан туризм соҳасида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида Хоразм вилоятининг Хива ва Урганч шаҳарларида “Sayyoh — 2021” халқаро форуми ўтказилди.
Хоразм — қадимги Буюк Ипак йўлининг марказида жойлашган бўлиб, Ўзбекистоннинг энг юқори сайёҳлик салоҳиятига эга минтақаларидан бири ҳисобланади. Хиванинг халқаро миқёсда «Очиқ осмон остидаги музей шаҳар» дея эътироф этилиши ва ЮНEСКОнинг Бутунжаҳон маданий мероси рўйхатига киритилиши нафақат Хоразм вилояти, балки мамлакатимизнинг жаҳон туризм бозоридан муносиб ўрин эгаллашида мустаҳкам замин яратади.
Ушбу нуфузли анжуманни ташкил этишдан асосий мақсад, мамлакатнинг туризм салоҳияти ва жозибадорлигини кенг тарғиб қилиш, туризм соҳасидаги норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштирилиш, туризмни ривожлантиришга қаратилган халқаро меъёр ва стандартларни имплементасия қилиниши, туризм оширувчи фаолиятни копманиялар билан халқаро ҳамкорликни кенгайтириш, халқаро нормаларни туризм фаолияти ва амалиётга жорий этилишида кўмаклашиш ҳамда туризм соҳасида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида соҳа ривожига тўсқинлик қилаётган муаммоларни тизимли таҳлил қилиш ва бартараф этиш буйича бир қатор таклифлар ишлаб чиқиш.
Тадбирда жамоатчи ташкилотлар билан бир қаторда, Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси Сенати ва Қонунчилик палатаси аъзолари, шунингдек, бир қатор манфаатдор идоралар ва ОАВ вакиллари ҳамда олтмишга яқин хорижий давлатлардан экспертлар, уларнинг 20 нафари анъанавий, 43 нафари эса онлайн платформа орқали иштирок этди.
Форумда асосан 3 та масала кўтарилди:
– “Халқаро туристик ҳуқуқ ва туризм соҳасида истеъмолчиларнинг трансчегаравий мурожаатлари”
– “Таълим ва тиббий туризмда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишни яхшилаш вазифалари”
– “Электрон туризм соҳасида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш: халқаро тавсиялар ва мамлакатлар тажрибаси”
Бунда асосан, туризм соҳасида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишда юзага келаётган муаммолар, уларни бартараф этиш, четэллик сайёҳ (истеъмолчи) ларнинг мурожаатларини четэл фуқароси бўлшига қарамасдан ўз вақтида сифатли хизмат кўрсатиш, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш илғор халқаро тажрибани жорий қилиш, хорижда таълим олаётган талаба-ёшларнинг истеъмолчи борасидаги мурожаатларини ўз вақтида ҳал этиш, Электрон туризм соҳасида истеъмолчилар томонидан юборилган мурожаатларни халқаро тажрибалар асосида кўриб чиқиш, истеъмолчиларнинг қонуний ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасида ўтган йиллар давомида амалга оширилган ишлар муҳокама қилинди.
Чунончи, Хорижий мамлакатлар ва Ўзбекистонда, соҳада қилинаётган ишлар ва қилиниши кўзда тутилган ишлар муҳокама қилинди.
Ўйлаймизки, мазкур форум соҳадаги мавжуд муаммоларни ўрганиш, тизим ютуқларини тадқиқ этиш, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш илғор халқаро тажрибани жорий қилиш, мамлакатимизнинг бой тарихи ва бугунги ривожланишини жаҳон ҳамжамиятига таништириш учун муҳим майдонча бўлиб хизмат қилади.
Ҳудудий бирлашма Ахборот хизмати
Post Comment