21-октябр – Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун

21-октябр – Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун

Ҳурматли юртдошлар!

Сиз азизларни 21-октабр — Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун билан самимий муборакбод этамиз! Ушбу сана халқимиз тарихида беқиёс аҳамиятга эга бўлиб, миллий ўзлигимиз, маънавий қадриятларимиз ва мустақиллигимиз тимсоли ҳисобланади.

Давлат тили – Ватанимизнинг бирлиги, эл-юртимизнинг фахру ғурури, миллий ифтихоримиз манбаидир. Ҳар биримиз ўзбек тилининг нуфузини янада юксалтириш, унинг бой имкониятларини кенг тарғиб этиш йўлида масъулмиз.

Тилимизнинг софлигини асраш, уни халқаро миқёсда танитиш – бугунги авлоднинг шарафли вазифасидир. Шу муносабат билан барчангизга мустаҳкам соғлик, ишларингизда муваффақият ва янги зафарлар тилаймиз.

Давлат тили байрами муборак бўлсин!

Маълумот учун:

Ўзбекистон Республикасининг 26.04.1996 йилда қабул қилинган “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги 221-I-сонли қонунида давлат тили бўйича нормаларни ўзида акс эттирган моддалар:

5-модда бешинчи қисми:

  • Ишлаб чиқарувчи (ижрочи, сотувчи) ҳақидаги, савдо ва хизмат кўрсатиш қоидалари тўғрисидаги маълумот истеъмолчига давлат тилида тақдим этилади. Мазкур маълумот қўшимча равишда бошқа тилларда ҳам тақдим этилиши мумкин.

6-модда тўртинчи қисми:

  • Товар (иш, хизмат) тўғрисидаги маълумот истеъмолчига давлат тилида тақдим этилади. Мазкур маълумот қўшимча равишда бошқа тилларда ҳам тақдим этилиши мумкин.

 

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin