Ҳисоблашдаги хатоликлар оқибатида истеъмолчидан 752 000 сўм ортиқча тўлов ундириб олинган

Ҳисоблашдаги хатоликлар оқибатида истеъмолчидан 752 000 сўм ортиқча тўлов ундириб олинган

Вазирлар Маҳкамасининг 06.02.2019 йилдаги 95-сон қарори билан тасдиқланган “Қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар кўрсатиш қоидалари”нинг 32-бандига кўра, маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича истеъмолчиларга хизматлар кўрсатиш жараёнида ҳисоблашда хатоларга йўл қўйилганда (тўлов суммаси нотўғри ҳисобланганда, ягона электрон тизимида ёки тўлов ҳужжатларида арифметик хатога йўл қўйилганда, ягона электрон тизими, тўлов ва бухгалтерия ҳужжатларидаги бошқа хатоликларда) хизматлар учун тўловларни қайта ҳисоб-китоб қилиш амалга оширилади.

Фарғона тумани “Бирдамлик” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи Д.И. нинг Федерация 1091 қисқа рақамли ишонч телефонига қилган мурожаатини туман Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти мутахассислари томонидан ўрганилиши жараёнида ҳудудга хизмат кўрсатувчи ташкилот томонидан худди шундай хатоликлардан бирига йўл қўйилганлиги, оқибатда хизмат кўрсатувчи корхона қарздорликни ундириш важи билан МИБ воситасида истеъмолчидан 752 000 сўм ортиқча ҳақ ундириб олганлиги маълум бўлди. Ўрганиш ишлари жараёнида мазкур маблағ суммасини истеъмолчининг шахсий ҳисоб рақамига қайтарилиб, унга корхона хизматлари бўйича шунча миқдорда ҳақдорлиги маълум қилинди.

Лекин шу ўринда, бу каби хатоликларга йўл қўйилиши, бугунги кунда, нафақат истеъмолчини хатоликларни тўғрилатиш йўлидаги ортиқча оворагарчиликларига сабаб бўлади, балки электр энергияси учун тўловларни қабул қилишни вақтинчалик чекланишига олиб келиши, натижада у электр энергияси учун тўловларни амалга ошира олмасдан тармоқдан узиб қўйилишига ҳам сабаб бўлишини унутмаслик керак. Агар шундай ҳолат кузатилса нима қилиш керак?

Юқорида номи зикр этилган Қоидаларнинг 32 прим 2 ва 32 прим 3-бандларига кўра, истеъмолчи хизмат кўрсатувчи ташкилот томонидан чиқинди хизматлари учун тўловларни ҳисоблашда йўл қўйилган камчилик ва хатоликлар оқибатида электр энергияси учун тўловларни қабул қилишда вақтинчалик чеклов амалиёти қўлланилиши натижасида етказилган зарарни қоплаб бериш тўғрисида хизмат кўрсатувчи ташкилотга ёзма, электрон ёки оғзаки шаклда ариза билан мурожаат қилиши ва мазкур амалиётни қўлланиши натижасида етказилган зарарни суд тартибида ундириб олиши мумкин.

Аброр Исақов,
жамият мутахассиси.

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin