Форум иштирокчилари Бухоро шаҳрида меҳмон бўлдилар

Форум иштирокчилари Бухоро шаҳрида меҳмон бўлдилар

Федерация ташаббуси билан ўтказилган “Sayyoh-2021” халқаро форумида фаол иштирок этган Фарғона вилоят ҳудудий бирлашмаси делегацияси қайтишда дунёнинг қадимий шаҳарларидан бири бўлган Бухоро шаҳрида меҳмон бўлдилар.

Меҳмонлар Федерациянинг Бухоро вилоят ҳудудий бирлашмаси масъул ходимлари ҳамроҳлигида шаҳарнинг диққатга сазовор жойлари билан танишдилар.

Айниқса, меҳмонларда Бухоронинг Эски шаҳар қисмидаги тарихий-меъморий обидалар, Арк мажмуаси, Баҳоуддин Нақшбанд ва Биби Орифа зиёратгоҳлари ва бошқа катта тарихий аҳамиятга эга бўлган обидалар катта таассуротлар қолдирди.

Шундан сўнг делегация Фарғонага йўл олди.

Ҳудудий бирлашма Ахборот хизмати

Post Comment