Халқаро форум ўз иш фаолиятини бошлади

Халқаро форум ўз иш фаолиятини бошлади

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ташаббуси билан Халқаро истеъмолчилар ташкилоти (Consumers International), Халқаро истеъмолчи жамиятлари конфедерацияси (КонфОП), “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати билан ҳамкорликда, Хоразм вилоятининг Хива ва Урганч шаҳарларида жорий йилнинг 23-25 ноябрь кунлари туризм соҳасида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида “Sayyoh – 2021” халқаро форуми ўтказилмоқда.

Форумни ташкил этишдан асосий мақсад, мамлакатнинг туризм салоҳияти ва жозибадорлигини кенг тарғиб қилиш, туризм соҳасидаги норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш, туризмни ривожлантиришга қаратилган халқаро меъёр ва стандартларни имплементация қилиниши, туристик фаолиятни оширувчи копманиялар билан халқаро ҳамкорликни кенгайтириш, халқаро нормаларни туризм фаолияти ва амалиётга жорий этилишида кўмаклашиш ҳамда туризм соҳасида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида соҳа ривожига тўсқинлик қилаётган муаммоларни тизимли таҳлил қилиш ва бартараф этиш буйича таклифлар ишлаб чиқишдан иборат.

Мазкур Форумнинг илк кунида 20 дан ортиқ давлатлардан ташриф буюраётган халқаро делегат аъзолари кутиб олинди, шунингдек, барча делегат аъзоларини Хива шаҳрининг тарихий обидалари билан таништирилди.

Шунингдек, Форум иштирокчиларига Халқаро истеъмолчилар ҳуқуқлари ташкилоти президенти, доктор Маримуту Надасон жаноблари йўллаган мурожаат ўқиб эшиттирилди ва ушбу ташкилот бош директори Ҳелена Лоран хонимнинг видео мурожаати намойиш этилди.

Ҳудудий бирлашма Ахборот хизмати

Post Comment