Ходим узр сўрагани сабабли истеъмолчи аризасини қайтариб олди

Ходим узр сўрагани сабабли истеъмолчи аризасини қайтариб олди

Бугунги кунда банк муассасаларида мижозлар билан ишлаш борасида сезиларли ўзгаришлар амалга оширилди. Кўплаб хизмат турлари рақамлаштирилиши ортидан банклардаги узоқ навбатда туришлар ва бошқа шу каби кўнгилсиз ҳолатлар камайди. Ҳар бир банк муассасаси “Мижоз банк учун эмас, банк мижоз учун” тамойилига амал қилган ҳолда иш юритишга интилаётгани, мижозларга хизмат кўрсатиш юзасидан ўзига хос сиёсати ва стандартларини ишлаб чиққанлиги ҳам сир эмас. Лекин ходим ҳам инсонлигини, ўрни келганда мижозга билиб ёки билмасдан қўполликка йўл қўйиб қўйиши мумкинлигини ҳам унутмаслик керак.

Шундай ҳолатлардан бири Марғилон шаҳридаги банк муасасаларидан бирида юз берган ва ходимнинг қўпол муомаласидан ранжиган истеъмолчи З.Ё. Федерациянинг 1091 қисқа рақамли ишонч телефонига мурожаат қолдирган.

Мурожаатни шаҳар Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти мутахассислари томонидан мурожаат эгаси иштирокида ўрганилиши ишларига банк муассасаси раҳбар ва масъул ходимлари яқиндан ҳамкорлик қилдилар. Муассаса ходими М.О. бошқа мижознинг ишини тўлиқ ниҳоясига етказмасидан туриб иккинчи мижоз тўлов қилишга шошилгани ҳолатида қўполлик билан жавоб қайтариб юборганлигини тан олди ва ушбу ҳолат учун истеъмолчи З.Ё. дан узр сўради. Унинг мурожаатига банк муассаси маъмуриятининг ижобий муносабатини ва ходимнинг узрини етарли деб ҳисоблаган истеъмолчи ўрганиш ишларидан қониқиш ҳосил қилганлигини ва мурожаат ўрганилишини тўхтатишни сўраб қарши ариза ёзиб берди.

Саидхон Хапизов,
жамият мутахассиси.

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin