Қарздорлик асоссиз бўлиб чиқди

Қарздорлик асоссиз бўлиб чиқди

Ёзёвон туманида яшовчи С.Мамажонов газ идораси масъуллари 450000 сўм қарзи борлигини, қарздорликни бартараф этиши лозимлиги айтишгач, ҳолатга аниқлик киритиши учун анчагина овора бўлишига тўғри келган.

У фойдаланилган табиий газ учун тўловларни тўлаб келаётгани боис, ўзининг ҳисоб-китоблари бўйича, бу борада ҳақдорлиги бўлиши ҳам керак эди. Лекин ҳолатга аниқлик киритиш учун туман газ идорасига келиб, идора ходимидан қарздорлигингиз бор, тўлашингиз керак деган жавобни олгач, ҳолатга аниқлик киритиб берилишида амалий ёрдам кўрсатилишини сўраб туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига ёзма мурожаат берган.

Жамият ходимлари томонидан мурожаатни ўрганиш жараёнида олиб борилган қайта ҳисоб-китоб ишлари ҳамда жамият сўрови асосида туман газ идорасининг истеъмолчи шахсий ҳисоб рақами ҳолати бўйича берган маълумотга кўра эса истеъмолчида қарздорлик мавжуд эмаслиги маълум бўлди. Асосланмаган қарздорликни келиб чиқишига эса 2021 йилнинг сентябрь ойида истеъмолчи хонадонига янги АСКУГ ҳисоблагичини ўрнатиш вақтида эски ҳисоблагичдаги кўрсаткич, яъни 462460 сўмлик ҳақдорлик суммаси янги ҳисоблагичга олиб ўтилмаганлигидан келиб чиққанлиги маълум бўлди. Ўрганиш ишлари жараёнида туман газ идораси масъуллари томонидан барча ҳисоб-китоб ишлари ўрнига келтирилиб, фуқарога табиий газ тўловлари бўйича қарздорлиги йўқлиги маълум қилинди.

Шавкатжон Саидов

Ёзёвон туман жамияти мутахассиси

Post Comment