Истеъмолчининг бузилган хуқуқлари қайта тикланди
Тўрақўрғон туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига Бураматут маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи фуқаро Отабоев Икромиддиндан мурожаат келиб тушди.
Фуқаро ўз мурожаатида туман ҳудудида фаолият юритаётган “Азамат кредит харид” савдо дўконидан 2021 йилнинг апрел ойида қиймати 2 млн 400 минг сўм бўлган “Redmi not-9” русумли мобил уяли алоқа телефонини сотиб олганлигини, бироқ уяли алоқа воситасидан фойдаланиш жараёнида, 8 кун ичида нуқсонли эканлиги маълум бўлганлигини, у нуқсонли товарни савдо дўконига қайтариб олиб бориб, бошқасига алмаштирилиши ёки таъмирлатиб соз ҳолатга келтириб берилиши тўғрисидаги талабни қўйган бўлсада, сотувчи томонидан унинг қонуний талаби қондирилмасдан келаётганлигини маълум қилган.
Мурожаатни ўрганиш жараёнида туман жамияти мутахассисларининг савдо дўкони масъулларига амалдаги қонун талаблари бўйича берган тушунтиришлари натижасида улар томонидан фуқаронинг қўлидаги уяли алоқа воситасини соз ҳолатга келтириб берилди.
Муаззам Икромова
Тўрақўрғон туман ИҲҲҚ жамияти мутахассиси
Post Comment