Олиб борилаётган ҳамкорлик ва ижтимоий шерикликка ижобий баҳо берилди
Тошлоқ туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ташаббуси билан ҳудудий бирлашма масъуллари ҳамкорлигида тумандаги 1-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби ўқитувчилари иштирокида ташкилланган тарғибот тадбири “Юксак истеъмол маданияти сари” деб номланди.
Тадбирда мамлакатимизда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик асослари, юртимиздаги истеъмолчилик ижтимоий ҳаракати ташкилоти бўлган Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ва унинг ҳудудий органлари фаолияти, мазкур жамоат ташкилоти томонидан истеъмолчиларнинг ҳуқуқий билими ва истеъмол маданиятини ошириш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, ички бозорда сотилаётган истеъмол товарларининг сифати, хавфсизлиги ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик ижроси устидан жамоатчилик назорати масалаларида ахборотлар бериб ўтилди. Шунингдек, олиб борилаётган ишларда Федерация аъзосининг тутган ўрни ва роли хусусида фикр-мулоҳазалар ва таклифлар билдирилди.
Тадбирда иштирок этган ихтисослаштирилган таълим муассасаси ходимлари таълим тизими ҳамда Федерация ва унинг ҳудудий органлари ўртасидаги ҳамкорлик ва ижтимоий шериклик алоқаларига ижобий баҳо берилиб, бу борадаги ишларни тизимли асосда давом эттириб борилиши юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини ва бу борадаги таклифларини билдириб ўтдилар.
Шу куни тумандаги 21-давлат мактабгача таълим ташкилотида ўтказилиши белгиланган тадбир бугунги кунда мактабгача таълим ташкилотларида болажонларни коронавирус касаллигининг турли кўринишларидан ҳимоя қилиш мақсадида ишлаб чиқилган талаблардан келиб чиққан ҳолда видеоконференцалоқа тарзида, Zoom платформаси воситасида ўтказилди.
Ҳудудий бирлашма Ахборот хизмати
Post Comment