Иcтеъмолчилар билан мулоқот
Бағдод туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти мутасаддилари туман ҳудудидаги корхона, ташкилот, идора ва муассасаларда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик тарғиботи юзасидан турли маънавий-маърифий ҳамда тарғибот-ташвиқот тадбирларини ўтказиб келмоқдалар. Шундай тадбирлардан бири тумандаги Қоракўл маҳалла фуқаролар йиғинида ўтказилди.
“Фуқаролар мурожаатлари ҳамиша эътиборда” мавзусида ўтказилган мазкур тадбирда дастлаб туман жамияти раиси Шерзоджон Мухамов мавзу юзасидан тадбир иштирокчиларига тушунтиришлар бериб ўтди. Шундан сўнг савол-жавоб ва муҳокамаларга ўтилди.
Муҳокамалар жараёнида маҳалла вакиллари ўзларини қийнаб турган муаммолар, қизиқтирган саволлар юзасидан жамият раиси ва мутахассисларига мурожаат қилдилар. Қўшимча ўрганишни талаб қиладиган мурожаатлар тегишли равишда расмийлаштирилиб, ўрганиб чиқилиши учун жамият мутахассисларига чиқарилди.
Дилорам Мирзаева
Бағдод тумани ИҲҲҚ жамияти мутахассиси
Post Comment