Таълим муассасалари ходимлари билан очиқ мулоқотлар ўтказилмоқда

Таълим муассасалари ходимлари билан очиқ мулоқотлар ўтказилмоқда

Данғара тумани истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти масъуллари тумандаги умумтаълим мактаблари ва мактабгача таълим даргоҳлари ходимлари билан очиқ, юзма-юз мулоқотлар ўтказмоқдалар.

Тадбирлардан кўзланган мақсад, Федерациянинг таянч гуруҳлари ташкилланган таълим муассасаларида таянч гуруҳи аъзолари ҳолидан хабар олиш, ташкилланмаган муассасаларда ходимлар (истеъмолчилар)ни истеъмолчилик ижтимоий ҳаракатига жалб қилиш, уларнинг ҳуқуқий билим савияси ва истеъмол маданиятини янада ошириш чора-тадбирларини кўриш, аҳолининг кенг қатламларини соҳага оид янгиликлардан хабардор қилиш ва бошқалардан иборат.

Тадбир доирасида аҳоли вакилларини қизиқтирган саволларга жавоблар қайтарилмоқда, ҳуқуқий маслаҳатлар берилмоқда, шунингдек қўшимча ўрганишни талаб қиладиган мурожаатлар тегишли равишда қайд қилиб олиниб, уларни ҳал қилиш чоралари кўрилмоқда.

Саидамир Ғуломқодиров
Данғара туман жамияти раиси

Post Comment