“Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖда навбатдаги матбуот анжумани ва пресс-тур ўтказилди

“Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖда навбатдаги матбуот анжумани ва пресс-тур ўтказилди

Анжуман вилоятда электр тармоқлари ҳамда трансформатор пунктларини модернизация-реконструкция қилиш ва янгилаш борасида амалга оширилаётган ишлар мавзусига бағишланди.

Акциядорлик жамияти раҳбари юқоридаги мавзуда ҳисобот берар экан қуйидагиларга тўхталиб ўтди:

Истеъмолчиларга сифатли электр энергиясини етказиб бериш мақсадида, ўтган 2017-2021 йиллар мобайнида 1041 та маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида 4 278,0 км узунликда электр узатиш тармоқлари тортилиб, 1132 дона турли қувватдаги трансформатор пунктлари ўрнатилди.

Шундан, 2021 йилда 332 дона турли қувватдаги трансформатор пунктлари ўрнатилиб, 1 228,0 км узунликда электр узатиш тармоқлари қурилди.

Бунинг натижасида вилоят бўйича умумий ҳисобда 320 минг аҳоли ва 20 мингдан зиёд тадбиркорлик субъектларининг электр таъминоти яхшиланишига эришилди.

Ўтган даврда 12 та нимстанциядаги мавжуд 14 та куч трансформаторлари реконструкция-модернизация ўтказилган.

2021 йилнинг май ойида Ўзбекистон туманидаги “Яйпан” нимстансиясидаги зўриқиш билан ишлаб келган куч трансформатори янги қуввати 40 минг кВА бўлган трансоформаторига алмаштирилди. Бу билан Ўзбекистон ва Фурқат туманларидаги 30 мингдан зиёд аҳоли ва 700 дан ортиқ тадбиркорлик субъектларини электр таъминотини яхшилаш билан бирга қўшимча 20 минг кВт қувват захираси шакллантирилган ҳамда келажакдаги истиқболли лойиҳаларнинг амалга оширилишига замин яратилган.

Шунингдек, жорий йил ташкилот томонидан тегишли қарор ва дастурлар ижроси юзасидан 1 233,0 км узунликда электр узатиш тармоқлари янгидан қурилиб, 331 дона турли қувватдаги трансформатор пунктлари ўрнатилиши режалаштирилмоқда.

“Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” давлат дастурлари доирасида 101,8 км электр тармоқлари янгидан қурилиб, 76 дона турли қувватдаги трансформатор пунктлари ўрнатилиши кўзда тутилмоқда.

Ҳисоботдан сўнг матбуот анжумани иштирокчиларини қизиқтирган саволларга жавоблар қайтарилди ҳамда уларнинг соҳага оид таклиф ва мулоҳазалари эшитилди.

Шу куни ОАВ вакиллари учун Фарғона “Майдон Маҳалла фуқаролар йиғинига пресс-тур ҳам ташкилланиб, иштирокчиларни трансформатор пунктларини модернизация-реконструкция қилиш борасида амалга оширилган ишлар билан таништирилди.

Ҳудудий бирлашма Ахборот хизмати

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin