Таълим муассасаларида тарғибот тадбирлари давом эттирилмоқда

Таълим муассасаларида тарғибот тадбирлари давом эттирилмоқда

Хабар бериб бораётганимиздек, Марғилон шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ташаббуси билан шаҳардаги таълим муассасаларида амалдаги қонунчилик асослари юзасидан тарғибот тадбирлари тизимли асосда давом эттирилмоқда. Бугун шаҳардаги 3 ва 4-умумтаълим мактабларида ташкилланган тарғибот тадбирлари шулар жумласидандир.

Тадбирда сўз олганлар томонидан юртимизда истеъмолчилик ижтимоий ҳаракатини кенг қулоч ёйиши, аҳолининг ҳуқуқий саводхонлиги ва истеъмол маданиятини оширилиши, аҳолининг турли қатламлари вакиллари ўртасида жамоатчилик назоратини кенг тарғиб қилиш борасидаги фикр ва мулоҳазаларини билдириб ўтдилар. Ушбу жараёнларда Федерация ва унинг ҳудудий ижро этувчи органларининг ўзига хос ўрни ва роли мавжудлигига ҳам эътибор қаратиб ўтилди.

Тадбирда сўз олган шаҳар жамияти раиси А.Нўмонов Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ва унинг ҳудудий ижро этувчи органлари томонидан 2021 йилда амалга оширилган ишлар, жорий йил истиқболдаги режалар хусусида йиғилганларга ахборотлар бериб ўтиб, тадбир иштирокчиларини қизиқтирган саволларга жавоблар қайтарди.

Саидхон Хапизов
Марғилон шаҳар ИҲҲҚ жамияти мутахассиси

Post Comment