Туман жамияти фаолларининг умумий йиғилиши ўтказилди

Туман жамияти фаолларининг умумий йиғилиши ўтказилди

Федерация кенгаши қарорига асосан ҳудудларда туман (шаҳар) жамиятлари таянч гуруҳлари фаолларининг умумий йиғилишларини ўтказилиши белгиланган. Кенгаш қарори ижросини таъминлаш мақсадида Бағдод туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти томонидан таянч гуруҳлари фаоллари йиғилиши ўтказилди.

Йиғилиш кун тартибидан Федерациянинг янги таҳрирдаги уставига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар муҳокамаси, вилоят ҳудудий бирлашмасининг навбатдан ташқари конференциясига вакиллар сайлаш масалалари ўрин олди.

Йиғилиш кун тартибидаги масалаларни атрофлича кўриб чиқиб, тегишли қарорларни қабул қилди ҳамда вилоят конференциясига иштирок этишлари учун 5 нафар номзодларни маъқуллади.

Ҳудудий бирлашма Ахборот хизмати

Post Comment