Тадбирлар тизимли асосда ўтказиб борилмоқда
Аввал хабар берганимиздек, Қўштепа туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти масъуллари томонидан соҳага оид амалдаги қонунчилик, Федерация Устави билан белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида туман ҳудудидаги тиббиёт муассасаларининг масъуллари ва ишчи-ходимлари билан юзма-юз учрашувлар ўтказилмоқда.
Тадбирлардан кўзланган асосий мақсад тиббиёт муассасаларида фаолият олиб бораётган ходимларнинг ҳуқуқий савдохонлиги ва истеъмол маданиятини ошириш, уларнинг амалдаги қонунчилик ва қонуности меъёрий ҳужжатлари мазмун-моҳияти ҳамда бу борадаги янгиликлар билан таништириш, Федерация аъзоларининг ҳолидан хабар олиш ва уларнинг мурожаатлари, амалдаги қонунчилик ва тизим фаолиятини янада яхшилаш бўйича таклифларини ўрганишдан иборат.
Мазкур тадбирлар тизимли асосда туман ҳудудидаги барча тиббиёт муассасаларида тизимли асосда давом эттирилмоқда.
Маърифатхон Саидова
Қўштепа туман жамияти раиси
Post Comment