Қўқон шаҳрида истеъмолчилар ижтимоий ҳаракати фаолларини умумий йиғилиши бўлиб ўтди
Маълумки, Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Кенгаши қарори билан жойларда истеъмолчилар ижтимоий ҳаракати ташкилотлари бўлган туман ва шаҳар жамиятларида Федерация таянч гуруҳлари фаолларининг умумий йиғилишлари бўлиб ўтмоқда.
Қўқон шаҳрида ташкилланган йиғилиш ҳам ана шулар жумласидандир. Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ташаббуси билан ташкилланган мазкур йиғилиш кун тартибидан Федерациянинг янги таҳрирдаги уставига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар муҳокамаси, вилоят ҳудудий бирлашмасининг навбатдан ташқари конференциясига вакиллар сайлаш масалалари ўрин олди.
Йиғилиш кун тартибидаги масалаларни атрофлича кўриб чиқди ҳамда тегишли қарорларни қабул қилди.
Асроржон Маматқулов
Қўқон шаҳар ИҲҲҚ жамияти мутахассиси
Post Comment