Умумий йиғилиш ўтказилди

Умумий йиғилиш ўтказилди

Жойларда Федерациянинг туман ва шаҳар жамиятлари фаоллари йиғилишлари ўтказилаётганлиги ҳақида хабарлар бериб борилмоқда. Қўштепа туманида ҳам шундай тадбир бўлиб ўтди.

Умумий йиғилиш Федерация Кенгашининг жорий йил 21 январдаги қарорларидан келиб чиққан ҳолда кун тартибига қўйилган масалаларни кўриб чиқди ҳамда тегишли қарорларни қабул қилди.

Шунингдек, йиғилиш доирасида фаолларнинг туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти фаолиятини яхшилаш, амалдаги қонунлар ва қонуности ҳужжатлари тарғиботи, аҳолининг ҳуқуқий билим савияси ва истеъмол маданиятини ошириш, фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш борасидаги фикр ва мулоҳазалари ҳам тингланиб, тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Маърифатхон Саидова
Қўштепа туман жамияти раиси

Post Comment