Вилоят ҳокимлигининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар комплекси томонидан матбуот анжумани ташкилланди
Ёшлар ишлари агентлигининг Фарғона вилоят бошқармаси мажлислар залида Фарғона вилоят ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Файзуллажон Саъдуллаевич Қосимов бошчилигида мазкур комплексга кирувчи ташкилотлар масъуллари иштирокида матбуот анжумани ўтказилди.
Анжуманнинг асосий мавзуси юқорида номи зикр этилган комплексга кирувчи ташкилотларида корррупцияга қарши курашиш, бундай ҳолатларни олдини, уларни келтириб чиқараётган шарт-шароитларни бартараф этиш масалаларига қаратилди. Вилоят ҳокими ўринбосари Ф.Қосимов, шунингдек соғлиқни сақлаш, олий таълим, халқ таълими, мактабгача таълим ҳамда бошқа ташкилотлар мутасаддилари томонидан бу борада олиб борилаётган ишлар тўғрисида ахборотлар бериб ўтилгач, ОАВ вакилларини қизиқтирган саволларга жавоблар қайтарилди.
Анжуманда кўтарилган масалаларга тушунтиришлар бериш баробарида, айрим аниқлик киритишни талаб қиладиган ҳамда қўшимча ўрганиб чиқилиши талаб қилинадиган масалалар юзасидан ОАВ вакилларига қўшимча маълумотлар берилиши тўғрисида ҳам айтиб ўтилди.
Ҳудудий бирлашма Ахборот хизмати
Суратларни ЎзА фотомухбири Муқимжон Қодиров олган
Post Comment