Бешариқ туман жамияти томонидан ташкилланаётган тадбирлардан
Бешариқ туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ходимлари Федерация Устави билан белгилаб берилган вазифалар, жорий йил асосий фаолият йўналишлари режаси ижросини таъминлаш йўналишида олиб борилаётган ишлар доирасида 8-давлат мактабгача таълим ташкилотида бўлдилар.
Тадбирда туман жамияти мутахассислари томонидан соҳага оид амалдаги қонунчилик мазмун-моҳияти, соҳага оид янгиликлар юзасидан тушунтиришлар бериб ўтилди.
Ҳудуддаги бошқа корхона, ташкилот ва идоралар ходимлари иштирокда ташкилланаётган мазкур тадбирлардан кўзланган асосий мақсад меҳнат жамоалари ходимларининг ҳуқуқий савдохонлиги ва истеъмол маданиятини ошириш, уларнинг амалдаги қонунчилик ва қонуности меъёрий ҳужжатлари мазмун-моҳияти ҳамда бу борадаги янгиликлар билан таништириш, Федерация аъзоларининг ҳолидан хабар олиш ва уларнинг мурожаатлари, амалдаги қонунчилик ва тизим фаолиятини янада яхшилаш бўйича таклифларини ўрганишдан иборат.
Тадбирлар доирасида соҳа ходимларининг қизиқтирган саволларга жавоблар қайтарилиб, уларнинг истеъмолчилик соҳасидаги мурожаатлари ҳам ўрганиб борилмоқда.
Хамиджон Ахмедов
Бешариқ туман жамияти раиси
Post Comment