Таянч гуруҳлари фаолиятини жонлантириш йўлида
Бағдод туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти мутасаддилари туман ҳудудидаги корхона, ташкилот, идора ва муассасаларда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик тарғиботи юзасидан турли маънавий-маърифий ҳамда тарғибот-ташвиқот тадбирларини ўтказиб келинмоқда.
Шунинг баробарида, Федерациянинг таянч гуруҳлари ташкилланган корхона ва ташкилотларда ҳам бўлиниб, бошланғич ташкилотлар фаолиятини жонлантириш, керакли ўринларда қайта йўлга қўйиш масалалари ҳам кўриб чиқилмоқда.
Туман газ идорасида Федерация фаоллари билан ўтказилган очиқ мулоқотда истеъмолчилик соҳасига оид амалдаги қонунчилик асослари, соҳага оид янгиликлар, Федерация ва унинг ҳудудий тузилмалари фаолияти хусусида ахборотлар бериб ўтилиб, ташкилот ходимларини қизиқтирган саволларга жавоблар қайтарилди.
Тадбир доирасида инсон ким бўлишидан ва қайси лавозимда фаолият кўрсатишидан, кундалик ҳаёт жараёнида ишлаб чиқарувчи, сотувчи, хизмат кўрсатувчи сифатида иш олиб бораётганлигидан қатъий назар барчанинг истеъмолчилигига алоҳида урғу бериб ўтилиб, мазкур ташкилотда ташкилланган таянч гуруҳи фаолиятини жонлантириш масаласи ҳам кўриб чиқилди ҳамда тегишли қарорлар қабул қилинди.
Дилорам Мирзаева
Бағдод тумани ИҲҲҚ жамияти мутахассиси
Post Comment