Мулоқотлар давом этади

Мулоқотлар давом этади

Ўзбекистон туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти мутахассисларининг ҳудуддаги таълим муассасаларида ишчи-ходимлар билан щтказаётган юзма-юз мулоқотлари давом этмоқда. Бугун 11-мактабгача таълим ташкилотида ўтказилган мулоқот ҳам шулар жумласидан.

Мутахассислар мулоқот давомида юртимизда истеъмолчилик ижтимоий ҳаракатининг вужудга келиши ва ривожланиши, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги амалдаги қонунчилик асослари, Федерация ва унинг ҳудудий органлари фаолияти тўғрисида тушунтиришлар ва ахборотлар берилмоқда. Бу эса мазкур тизимларда фаолият олиб бораётган ходимларни ҳуқуқий билими ва истеъмол маданиятини ошириш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилинишида ижтимоий шериклик ва ҳамкорликда иш олиб боришга замин яратмоқда.

Мулоқотлар доирасида истеъмолчиларни соҳага оид масалаларда қийнаб турган муайян муаммолар юзасидан ҳуқуқий маслаҳатлар берилмоқда, ўрганишни талаб қиладиган мурожаатлари эса ўрганиб ҳал қилиш учун қайд қилиб борилмоқда.

Исомиддин Аббосов
Ўзбекистон туман ИҲҲҚ жамияти мутахассиси

Post Comment