Истеъмолчилик соҳасига оид мулоқотлар ўтказилмоқда

Истеъмолчилик соҳасига оид мулоқотлар ўтказилмоқда

Бувайда туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти масъул ходимлари ҳудудларидаги ташкилот ва корхоналарда ташкилланган таянч гуруҳлари фаоллари билан учрашиб, улар билан истеъмолчилик соҳасига оид масалаларда мулоқот ўтказмоқдалар. Шундай мулоқотлардан бири тумандаги 21-мактаб ходимлари иштирокида ўтди.

Ташкилланган тадбирда туман жамияти раиси Асроржон Йигиталиев юртимизнинг истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилиги асослари, истеъмолчилик ижтимоий ҳаракатини вуждуга келиши ва бугунги кундаги фаолияти, хусусан Федерация ва унинг ҳудудий тузилмалари фаолияти хусусида тадбир иштирокчиларига ахборотлар бериб ўтди.

Тадбир доирасида иштирокчиларни истеъмолчилик соҳасига оид саволларига жавоблар қайтарилиб, уларга бу борада тегишли ҳуқуқий маслаҳатлар бериб ўтилди.

Худди шундай тадбирлар тумандаги 8-МТТ ва “Келажак эркатойлари” хусусий таълим ташкилотларида ҳам ўтказилди.

Асроржон Йигиталиев
Бувайда туман жамияти раиси

Post Comment