Таянч гуруҳлари фаолиятини жонлантириш йўлида
Бағдод туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти мутасаддилари туман ҳудудидаги ташкилот, корхона ва муассасаларда тизимли асосда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик тарғиботи юзасидан турли маънавий-маърифий ҳамда тарғибот-ташвиқот тадбирлари ўтказиб келмоқдалар.
Шундай тадбирлардан бири тумандаги 26 – давлат мактабгача таълим ташкилотида “Бош мақсадимиз – истемолчиларнинг ҳуқуқий онги ва истеъмол маданиятини ошириш” мавзусида ташкилланди.
Тадбирда туман жамияти мутахассиси Қаҳрамон Ўринов мавзу юзасидан иштирокчиларга атрофлича тушунчалар берди ҳамда уларни қизиқтирган саволларга жавоблар қайтарди.
Дилорам Мирзаева
Бағдод тумани ИҲҲҚ жамияти мутахассиси
Post Comment