Таянч гуруҳлари фаоллари билан мулоқотлар ўтказилмоқда
Данғара туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти масъул ходимлари туман ҳудудидаги корхона, ташкилот, идора ва муассасаларда ташкилланган таянч гуруҳлари фаоллари билан учрашиб, улар билан истеъмолчилик соҳасига оид масалаларда мулоқот ўтказмоқдалар. Шундай мулоқотлардан бири туман Мактабгача таълим бўлими масъуллари иштирокида ташкилланди.
Ташкилланган тадбирда туман жамияти мутахассиси Рауфжон Туйчиев мамлакатимиз истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилиги асослари, истеъмолчилик ижтимоий ҳаракатини вуждуга келиши ва бугунги кундаги фаолияти, хусусан Федерация ва унинг ҳудудий тузилмалари фаолияти хусусида тадбир иштирокчиларига ахборотлар бериб ўтди.
Тадбир доирасида иштирокчиларни истеъмолчилик ижтимоий ҳаракати, жамоатчилик назорати тадбирларида фаол иштирок этишга чақирилиб, соҳага оид саволларига жавоблар қайтарилди ҳамда бу борадаги тегишли ҳуқуқий маслаҳатлар бериб ўтилди.
Саидамир Ғуломқодиров
Данғара туман жамияти раиси
Post Comment