Аҳолининг истеъмолчилик соҳасига оид қонунчилик асосларидан хабардорлигини ошириш борасидаги тадбирлар давом этмоқда
Хабар бериб бораётганимиздек, Қўқон шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти мутахассислари томонидан корхона ва ташкилотларда турли маънавий-маърифий ва тарғибот-ташвиқот тадбирларини ўтказиб келмоқдалар. Шаҳар Тиббиёт бирлашмаси масъуллари ва тиббиёт ходимлари иштирокида ана шундай тадбирлардан яна бири ўтказилди.
Мазкур маънавий-маърифий тадбирда тиббиёт ходимларига истеъмолчилик ижтимоий ҳаракатининг жамият ҳаётида тутган ўрни ва роли, мазкур ҳаракатнинг аҳолининг ҳуқуқий билими ва истеъмол маданиятини оширишдаги ҳамда жамоатчилик назоратини кучайтиришдаги аҳамияти ва роли, Федерация ва унинг ҳудудий тузилмалари томонидан бу борада олиб борилаётган ишлар хусусида тушунтиришлар бериб ўтилди.
Тиббиёт ходимларини соҳага оид қонунчилик асослари, бу борадаги янгиликлардан бохабар бўлиб бориш, бунинг учун эса шаҳар ажмияти билан бу борада ҳамкорлик масалаларига ҳам алоҳида тўхталиб ўтилди.
Тадбир доирасида муассаса ходимларини қизиқтирган саволларга жавоблар қайтарилиб, ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.
Асроржон Маматқулов
Қўқон шаҳар ИҲҲҚ жамияти мутахассиси
Post Comment