Маданият соҳаси ходимлари истеъмолчилик ижтимоий ҳаракатининг фаол иштирокчилари

Маданият соҳаси ходимлари истеъмолчилик ижтимоий ҳаракатининг фаол иштирокчилари

Тошлоқ туманидаги кўпгина корхона, ташкилот, идора ва муассасаларда Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг таянч гуруҳ (бошланғич ташкилот)лари фаолият кўрсатмоқда. Шулардан бири туман Маданият бўлимидаги таянч гуруҳидир.

Мазкур ташкилот ва Тошлоқ туман жамияти ўртасида узвий алоқа йўлга қўйилган бўлиб, унда меҳнат фаолияти олиб бораётган маданият ходимларига истеъмолчилик соҳасига оид амалдаги қонунчилик асослари, истеъмолчи ҳуқуқи, истеъмол маданияти каби тушунчалар бегона эмас. Сабаби таянч гуруҳи фаолларига доимий асосларда ушбу йўналишда тарғибот ишлари олиб борилмоқда ҳамда уларни соҳага оид янгиликлардан хабардорлиги таъминланмоқда.

Ташкилотда тез-тез ўтказиб туриладиган мулоқотларда эса уларнинг мазкур йўналишдаги мурожаатлари, соҳани ривожлантириш борасидаги фикр ва мулоҳазалари ҳамда таклифлари тинглаб борилади.

Ҳуснидахон Якубова
Тошлоқ туман жамияти мутахассиси

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin