Ишчи ва хизматчиларнинг муаммо ҳамда таклифлари тингланмоқда

Ишчи ва хизматчиларнинг муаммо ҳамда таклифлари тингланмоқда

Ёзёвон туман истеъмолчилар ҳукукларини ҳимоя килиш жамияти масъуллари жойларга чиққан ҳолда ҳудуддаги корхона ва ташкилотлар ишчи ва хизматчилари билан учрашмоқдалар. Учрашувларда аҳоли вакилларининг соҳага оид муаммо ҳамда таклифлари ўрганилмоқда.

Туман Ободонлаштириш бошқармаси ишчи ва ходимлари иштирокида ана шундай тадбирлардан бири ўтказилди. Юзма-юз мулоқот доирасида иштирокчиларга амалдаги қонунчилик асослари, истеъмолчи ҳуқуқлари, истеъмол маданияти, истеъмолчилик ижтимоий ҳаракати, истеъмолчилик ҳуқуқи бузилганда қандай ҳаракат қилиш юзасидан тушунтиришлар бериб ўтилди.

Мулоқот давомида ишчи ва ходимларни қизиқтирган саволларга жавоблар қайтарилиб, уларнинг соҳага оид муаммолари ва таклифлари тингланди ҳамда ҳуқуқий маслаҳатлар, амалий йўл-йўриқ ва кўрсатмалар берилди.

Туман жамияти томонидан бундай шаклдаги тадбирлар тизимли асосда давом эттирилмоқда.

Шавкатжон Саидов
Ёзёвон туман жамияти бош мутахассиси

Post Comment