Мулоқотлар ўтказилмоқда
Олтиариқ туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти мутасаддилари амалдаги истеъмолчилик соҳасига оид қонунчилик мазмун-моҳиятини аҳолининг кенг қатламларига етказиш, Федерация ва ҳудудий бирлашманинг жамоатчилик назорати олиб бориш борасидаги топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида тумандаги 9-умумтаълим мактабида бўлиб, таълим муассасаси ходимлари билан мулоқот ўтказдилар.
Ушбу тадбирларда фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳамда санитар-эпидемилогик осойишталик ва жамоат саломатлиги сақлаш хизматининг тумандаги масъуллари туман ажмияти билан ҳамкорликда иштирок этаётганлиги тадбирлар самарадорлигини янада оширмоқда. Мулоқотда таълим ташкилотларида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик талаблари ижроси қай даражада таъминланаётганлиги, ишчи-ходимлар, мактаб ўқувчилари учун яратилган шароитлар, куз-қиш мавсумини талофатсиз ўтказиб олиш борасида кўрилаётган чора-тадбирлар, қонунчиликдаги соҳага оид янгиликлар муҳокама қилинди.
Мулоқот доирасида таълим тизими ходимларини қизиқтирган саволларга жавоблар қайтарилиб, ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.
Шундай ҳамкорликдаги тадбир тумандаги 23-умумтаълим мактабида ҳам ўтказилди.
Дилобар Дадахонова
Олтиариқ туман ИҲҲҚ жамияти мутахассиси
Post Comment