Таълим ташкилотлари ходимлари билан очиқ мулоқотлар ўтказилмоқда
Риштон туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти мутасаддилари томонидан туман ҳудудидаги мактабгача таълим ташкилотларида ходимлар билан очиқ мулоқотлар бўлиб ўтмоқда. Тумандаги 56-мактабгача таълим ташкилотидаги тадбир шулардан бири.
Тадбирлардан кўзланган мақсад, таълим муассасалари ишчи-ходимлари ҳолидан хабар олиш, уларга истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик асосларини тарғиб қилиш, уларнинг соҳага оид янгиликлардан хабардорлигини таъминлаш, ҳуқуқий маслаҳатлар бериш ва бошқалардан иборатдир.
Ўтказилаётган ҳар бир тадбир доирасида мазкур ташкилотлар ходимларини қизиқтирган саволларга жавоблар қайтарилмоқда, ҳуқуқий маслаҳатлар берилмоқда, шунингдек қўшимча ўрганишни талаб қиладиган мурожаатлар тегишли равишда қайд қилиб олиниб, уларни ҳал қилиш чоралари кўрилмоқда.
Хусниддин Латипов
Риштон туман ИҲҲҚ жамияти мутахассиси
Post Comment