Тараққиёт стратегиясидаги мақсадларни амалга ошириш йўлидаги ҳамкорлик
Барчамизга маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги ПФ-60-сонли Фармони билан “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт стратегияси” тасдиқланди. Тараққиёт стратегияси 7 та асосий йўналиш ва 100 та мақсадларни ўз ичига жамлаган бўлиб, мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий ҳаётининг барча жабҳаларини қамраб олган.
Бугун ҳудудий бирлашма раиси Аҳроржон Асқаралиевич Рахмоналиев вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Хусан Хасанович Мамаджонов билан учрашди. Учрашувда Тараққиёт стратегиясида белгиланган тегишли мақсадларни амалга оширишда ҳамкорликни кўзда тутувчи чора-тадбирлар режаси муҳокама қилинди.
Чора-тадбирлар режасига кўра, тизим ташкилотлари Ўзбекистон Республикасининг “Ижтимоий шериклик тўғрисида”ги қонуни билан белгилаб берилган ҳуқуқ ва ваколатлардан фойдаланган ҳолда, “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги ва “Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги қонунлари, шунингдек Тараққиёт стратегиясининг қонун ижодкорлиги жараёнида фуқаролик институтлари билан маслаҳатлашувлар, халқ билан мулоқот механизмларини такомиллаштириш, таъсирчан жамоатчилик назоратини амалга ошириш, фуқаролар ўртасида қонунга ҳурмат ҳиссини шакллантириш, тиббиёт соҳасига тааллуқли бандлари ижросини таъминланишида ўзаро ҳамкорлик олиб боришлари кўзда тутилганди.
Муҳокамалар ҳамда ўзаро фикр-мулоҳазалар алмашиш натижалари кўра, икки ташкилот ўртасида ҳамкорликни кўзда тутувчи юқоридаги чора-тадбирлар режаси тасдиқланди ва ижрога қаратилди.
Ҳудудий бирлашма Ахборот хизмати
Post Comment