Саноат корхоналарига пресс-тур ташкилланди
Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ташаббуси билан Фарғона тумани ҳудудида жойлашган “Vodiy shoes” ва “Baxodir Log`on textile” масъулияти чекланган жамиятларига пресс-тур ташкилланди. Пресс-турда Агентлик масъул ходимлари, агентликнинг Фарғона вилоятидаги тизим ташкилотларида меҳнат фаолияти олиб бораётган раҳбар ва масъул ходимлар, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.
Тадбирдан кўзланган мақсад юқорида номлари зикр этилган корхоналарда техник регламентларнинг мажбурий талаблари ижроси қай даражада таъминлаётганлиги ҳолатларини ўрганиш, ишлаб чиқарувчиларга соҳа мутахассислари томонидан амалий ва услубий ҳамда ҳуқуқий маслаҳатлар бериш, олиб борилаётган ишлар юзасидан кенг жамоатчиликнинг хабардорилигини таъминлаш ва бошқалардан иборат.
Пресс-тур иштирокчилари дастлаб “Vodiy shoes” масъулияти чекланган жамияти ишлаб чиқариш цехида бўлиб, бу ерда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар ассортименти билан яқиндан танишдилар. Меҳмонларга фойдаланилаётган хом-ашё, ишлаб чиқарилаётган ва ишлаб чиқарилиши режалаштирилаётган маҳсулотлар турлари, тайёр маҳсулотларни сотиш учун тайёрлаш ва маркировка қилиш жараёнлари яқиндан таништириб ўтилди. Эътиборлиси, ушбу корхона ички ва ташқи бозорда мавжуд талабдан келиб чиқиб, болалар ассортиментидаги оёқ кийимлари ишлаб чиқариш фаолиятини ҳам йўлга қўймоқда экан.
Пресс-турнинг иккинчи қисмида тадбир иштирокчилари “Baxodir Log`on textile” масъулияти чекланган жамиятида пахта хом-ашёсини қайта ишлаш жараёнлари билан танишдилар.
Шу ўринда, Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг Фарғона вилоятидаги тизим ташкилотлари томонидан 2021 йилда амалга оширилган ишларга ҳам қисқача тўхталиб ўтсак.
Метрология соҳаси бўйича. Ўтган йилда юридик ва жисмоний шахслардан келиб тушган 20962 дона буюртмаларга асосан 40477 дона ўлчаш воситалари метрологик текширувлардан ўтказилган бўлиб. шуларнинг 304 донаси метрологик аттестатлашдан, қолган 40173 донаси эса қиёслашдан ўтказилган.
Кўрсатилаётган хизматлар сифатини яхшилаш мақсадида 4 дона намунавий ўлчаш қоситалари харид қилиниб, ишга туширилган, шунингдек логистика хизматларини ривожлантириш учун 1 дона махсус юк автомашинаси харид қилинган.
2021 йил давомида филиал мутахассислари корхонабай ишлаш тизими доирасида 456 та ишлаб чиқариш ва экспортёр корхоналарда бўлишиб, мавжуд муаммоларни ҳал қилиш бўйича амалий ёрдамларини кўрсатганлар.
Сертификатлаштириш ва синов соҳалари бўйича. 2021 йилда 199 та экспортёр корхоналарга соҳага оид кўрсатилган амалий ёрдамлар умумий қиймати 14,8 млн АҚШ долларига тенг бўлган 95 турдаги маҳсулотларни экспорт қилинишида ўзининг ижобий таъсирини кўрсатган.
Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корхоналарга Global GAP ва Organic сертификатларининг афзалликлари ва қулайликлари бўйича олиб борилган тушунтириш ва тарғибот ишлари натижасида, мазкур корхоналарда мазкур стандартларни жорий этилишига ҳамда маҳсулотларнинг МДҲ, ЕОИҲ, ЕИ давлатларига, БАА ва Хитой каби далатларга эркин кириб боришига шароит яратмоқда. Ўтган йили мазкур сертификатлар ёрдамида 3,8 миллион АҚШ долларига тенг маҳсулотлар жаҳон бозорларига чиқиб борган.
Олиб борилган ишлар натижасида 66 та экспортёр корхоналарга ва 580 та маҳаллий корхоналарга тегишли мувофиқлик сертифкатлари расмийлаштирилишига амалий ёрдам кўрсатилган.
Бундан ташқари стандартлари ўзлаштирилган. 2021 йилда бу борада 4 нафар ходимлар малакасини оширган бўлса, жорий йилда яна 11 нафар ходимнинг малакасини ошириш режалаштирилмоқда.
Ҳудудий бирлашма Ахборот хизмати
Расмларни ЎзА фотомухбири Муқимжон Қодиров олган.
Post Comment