Аёл педагог ходимлар байрам муносабати билан қутланди
Бугунги кунда хотин-қизларнинг жамиятимиз ҳаётида тутган ўрни ва ролини ошириш юзасидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Уларга муносиб меҳнат шароитлари яратиб бериш, уларни давлат ва жамият бошқарувидаги иштирокини кенгайтириш ва бошқа шу каби ишлар шулар жумласидандир. Лекин ҳозир айтмоқчи бўлганимиз бу ҳақда эмас.
Баҳорнинг илк ўн кунлигида бир кун борки, бу кунда биз бутун мамлакатимиз бўйлаб бувижону онахонларимизни, опаю сингилларимизни қутлаймиз. Уларга баҳоли қудрат совға салом бериб кўнгилларини оламиз. Бу кун 8 март кунидир.
8 март нафақат юртимизда, балки бутун дунёда “Халқаро хотин-қизлар куни” сифатида нишонланади. Шундан келиб чиққан ҳолда Федерация тизими ҳам бу ишлардан четда эмас.
Бугун Ўзбекистон туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти мутасаддилари ташаббуси билан туман ҳудудида таълим тизимида меҳнат фаолияти олиб бораётган хотин-қиз педагог ходимлар – Федерация фаоллари билан учрашилиб, уларга Федерация номидан совға-саломлар топширилди. Шунинг билан биргаликда, туман жамияти масъуллари Федерация фаоллари меҳнат фаолияти олиб бораётган жамоаларда уларга яратилаётган шароитлар билан ҳам танишдилар.
Исомиддин Аббосов
Ўзбекистон туман ИҲҲҚ жамияти мутахассиси
Post Comment