Муаммо жойида бартараф этилди
Учкўприк туманида фаолият кўрсатаётган кўплаб корхона, ташкилот ва муассасаларнинг ишчи-ходимлари Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерацияси аъзоси ҳисобланади. Федерация аъзоси ҳуқуқларидан эса улар ўз ўрнида ва самарали фойдаланиб келмоқдалар.
Ҳудуддаги корхона ва ташкилотларда Федерация Устави билан белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида, шунингдек асосий фаолият йўналишлари режаси ҳамда ҳамкорликдаги чора-тадбирлар режалари асосида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик тарғиботи юзасидан тизимли асосда турли тадбирлар ўтказиб келинмоқда ҳамда мазкур тадбирлар доирасида уларга Федерация ва унинг ҳудудий органларига мурожаат қилиш тартиблари, бу борада улар учун яратилган қулайликлар ҳам тушунтириб борилмоқда. Натижада улар Федерациянинг 1091 қисқа рақамли ишонч телефони ва махсус телеграм бот имкониятларидан ҳам ўз ўрнида фойдаланмоқдалар.
Жумладан, туманнинг Мирзахўжа қишлоғида яшовчи А. Қосимов Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг 1091 қисқа рақамли ишонч телефони орқали ичимлик сувидаги узилишларни бартараф этилишида амалий ёрдам кўрсатилишини сўраб мурожаат йўллаган.
Мурожаатни туман жамияти ҳамда соҳа мутахассислари томонидан жойига бориб ўрганилганда, ушбу қишлоқ аҳолисини ичимлик суви билан таъминлаш мақадида 120 метрли VPP кабелли ҳамда 35 метрли сув кўтариш трубаси ичимлик суви қудуғига ўрнатилган бўлиб, қишлоқдаги барча хонадонларга сув тармоғи киритилганлиги кузатилди. Ушбу қудуққа ESV-8-40-90 маркали ичимлик суви насоси ҳам ўрнатилиб, ишга туширилган бўлиб, электр энергиясидаги узилишлар натижасида сув насосида носозлик келиб чиққан. Бунинг оқибатида ичимлик сувида узилишлар бўлиб, қишлоқ аҳолисининг норозилига сабаб бўлган. Олиб борилган ишлар натижасида аниқланган камчилик жойида бартараф этилиб, маҳалланинг сув таъминоти қайта тикланди.
Наргизахон Шералиева
Учкўприк туман ИҲҲҚ жамияти мутахассиси
Post Comment